Facebook ижтимоий тармоғида томоша вақтида ҳайвон ўргатувчига шернинг ташлангани акс этган видео жуда машҳур бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Воқеа Францияда рўй берди. Цирк ходимлари қутурган шерни ҳайвон ўргатувчидан ажратиш учун тутунли баллондан фойдаланишга мажбур бўлди. Қутқарувчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун беш соатлик операция ўтказилди. Шер томошабин болаларнинг кўз ўнгида ҳайвон ўргатувчига ташланиб, унинг ғажиб ташлади.
Мазкур воқеадан кейин цирк маъмурияти шерни ҳайвонот боғига топширишга қарор қилди.