1

​“Тошшаҳартрансхизмат”нинг янги раҳбари ходимларга юзаки ўйланган вазифалар бергани учун вазифасидан озод этилди

ЖАМИЯТ 22.05.2017, 09:41
Теглар: Автобус, Тошкент
​“Тошшаҳартрансхизмат”нинг янги раҳбари ходимларга юзаки ўйланган вазифалар бергани учун вазифасидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4749-Ф-сон Фармонида 2017-2021 йиллар давомида аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, йўловчи ташиш хавфсизлигини ошириш ва атроф муҳитга зарарли моддалар чиқишини камайтириш, ҳар томонлама қулай янги автобусларни сотиб олиш каби долзарб масалалар вазифа қилиб белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига маданиятли ва сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2017-2019 йиллар давомида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройлари томонидан жами 865 та, яъни 350 дона катта ҳажмдаги МАН русумидаги ва 515 дона Исузу русумидаги автобусларнинг харид қилиниши, 2017-2021 йилларда мавжуд йўналишларни мақбуллаштириш ва янги йўналишларнинг очилишини таъминлаш, йўл кира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришнинг 2030 йилга қадар мўлжалланган Контсептсиясини тайёрлаш ва энг асосийси йўловчиларга ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш каби вақтинчалик эмас, балки тизимли ишларни олиб бориш юзасидан бир қатор вазифалар юклатилган.

Ҳозирги кунда, Юртбошимиз талқини билан айтганда халқни дардини шахсан эшитиб, масалани жойига чиқиб ўрганиб, шахсий ўрнак кўрсатиш ҳар бир раҳбарнинг муҳим бурчидир.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари-бош муҳандис Холматов Хосил Хусановичга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилган эди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида бошқарув раиси в.в.б. томонидан кўпгина топшириқларни ходимларни лавозим йўриқномаларида белгиланган вазифалар бўйича эмас, балки ўзининг субъектив қарашларидан келиб чиқиб берганлиги, ўтказилган йиғилишларда қисқа вақт (10 кун) мобайнида йўловчи ташиш транспорти фаолиятини тубдан ўзгартириш юзасидан, жумладан ойлик йўл чипталари бўйича қимматбаҳо совринлар берилиши каби, юзаки ўйланган, чуқур таҳлилларга асосланмаган ҳолда вазифалар берилган.

Ваҳоланки, ушбу масалаларни ҳар томонлама ўйланган ва ҳар бир автобус корхонасининг иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган иш режалари асосида тизимли ва қатъий белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш мумкин. Бунинг исботи сифатида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари томонидан уларга ютуқли лоторея ўйинлари эмас, балки биринчи галда сифатли, маданиятли ва бехатар транспорт хизмати кўрсатилиши кераклиги, айниқса хайдовчи ва чиптачиларнинг йўловчиларга бўлган муносабатларининг тубдан яхшиланиши юзасидан билдираётган эътирозларини таъкидлаш мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари-бош муҳандис Холматов Хосил Хусанович "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажаришдан озод этилган.

Шу билан бирга, Х.Холматов томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи раҳбарият томонидан рад этилган.

Шарҳлар

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1