Суданда ўқ-дори омбори портлаши оқибатида 5 киши қурбон бўлди, 67 нафар одам яраланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Мазкур воқеа Суданнинг Ньяла шаҳрида рўй берди. Судан армияси вакилининг сўзларига қараганда, портлашга электр токи сабаб бўлган. Баъзи бир ярадорларнинг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
Айни пайтда портлаш оқибатида юзага келган ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Гувоҳларнинг маълумот беришича, кучли ёнғин кўтарилиши маҳаллий аҳолини ваҳимага солиб, уларнинг аксарият қисми уйларини тарк этган.






