Белоруснинг Минск туманидаги Хатежино агрошаҳарчаси яқинидаги йўл бўйида ғалати момоқаймоқлар (қоқиўт) ўсаётгани аниқланди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Ичи ғовак улкан пояларда 5-6 донадан сап-сариқ гулчалар мавжуд. Олимлар момақаймоқнинг бундай мутацияга учрашига нима сабаб бўлганлигини ҳозирча аниқлай олмади, уларнинг фикрича мазкур ҳолатга экология бузилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.