АсосийDunyo

​Манчестер стадионидаги портлаш оқибатида одамлар қурбон бўлди (Видео)

'​Манчестер стадионидаги портлаш оқибатида одамлар қурбон бўлди (Видео)'ning rasmi

Британиянинг Манчестер шаҳар стадионида портлаш бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Душанба, 22 май куни “Манчестер Арене” стадионида концерт бўлаётган эди. Хонанда Ариана Гранде сўнгги қўшиғини ижро этиб, саҳнани тарк этгач, кучли портлаш овози янгради. Стадиондаги томошабинлар бундан ваҳимага тушиб, чиқиш эшиги томонга югуришди. Воқеа жойига полиция автомобиллари ва “Тез ёрдам” машиналари етиб келди. Стадион ёнида жойлашган Виктория вокзали ёпилди, поездлар ҳаракати тўхтатилди. Сўнгги маълумотларга кўра, бир неча киши қурбон бўлган, яраланганлар ҳам бор.


Бошқа янгиликлар