АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

'​Шавкат Мирзиёев Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.

Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари ва АҚШ Президенти, БМТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бош котиблари қатнашди, деб ёзади ЎзА.

Форумни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд очди.

Мазкур форум экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, бағрикенглик ғояларини илгари суриш, хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон айни пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда. 2016 йил кузида Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, маърифат ва таълим башарият тараққиёти ва фаровонлигининг асосий омилларидан бири эканини алоҳида қайд этди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар