АсосийDunyo

​Тереза Мэй Манчестер терактида гумонланган террорчининг шахси аниқланганини маълум қилди

'​Тереза Мэй Манчестер терактида гумонланган террорчининг шахси аниқланганини маълум қилди'ning rasmi

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй шошилинч равишда ўтказилган брифингда полиция Манчестерда терактни амалга оширишда гумонланган террорчининг шахсини аниқлаганини маълум қилди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

“Полиция ва хавфсизлик хизмати жиноятчининг шахсини аниқлади”, деди Мэй. Аммо у гумонланаётган одамнинг исми-шарифини ошкор этмади.

Мэй матбуот учун яна янги брифинг ўтказилишини маълум қилди. Тереза Мэй терактда ҳалок бўлганларнинг яқинларига, оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

22 май куни “Манчестер Арене” стадионида концерт бўлаётган эди. Хонанда Ариана Гранде сўнгги қўшиғини ижро этиб, саҳнани тарк этгач, кучли портлаш овози янгради. Минглаб томошабин ўтирган стадионда болалар ва ўсмирлар ҳам бўлган. Манчестер шаҳар стадионида рўй берган теракт 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Яраланган 59 нафар одам турли тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар