“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи Манчетер стадионида содир бўлган портлашга алоқадорлигини тан олди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Бу ҳақда терроризмни тадқиқ қилувчи исроиллик Рита Кац ўзининг Твиттер саҳифасида хабар қолдирди. Теракт содир этилгандан кейин унинг жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олганини араб журналистлари рад этди. Улар террорчилар Буюк Британияда содир этилган теракт ҳақида тонгги хабарларда маълум қилмаганлигини важ қилиб кўрсатишди.
23 майга ўтар кечаси Манчестер шаҳар стадионида рўй берган теракт 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Полиция берган маълумотга кўра, қурбон бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Яраланган 59 нафар одам турли тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.