АсосийDunyo

​Хитойда содир бўлган ЙТҲда 32 нафар бола жабрланди

'​Хитойда содир бўлган ЙТҲда 32 нафар бола жабрланди'ning rasmi

Хитойнинг жанубида жойлашган Гуанси-Чжуан автоном вилоятида йўл-траспорт ҳодисаси оқибатида 32 нафар бола яраланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

“Синьхуа” агентлиги берган маълумотга кўра, 23 май куни кечқурун болалар боғчаси томондан ижарага олинган микроавтобус бошқарувни йўқотиб, ичидаги болалар билан бирга жарликдан пастга қулаган.

Автофалокат машҳур сайёҳлик маркази бўлган Линьгуй туманининг Гуйлин шаҳрида рўй берди. 11 йўловчига мўлжалланган микроавтобусда 34 нафар йўловчи бўлган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар