Москва шаҳрида транспорт воситаси ёрдамида терактни амалга оширишни режалаштирган жангарилар қўлга олинди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Жангарилар гуруҳи таркибида россиялик ва марказий осиёлик фуқаролар бўлиб, уларни Суриядан жангарилар раҳбари бошқариб турган.
Нашр берган хабарга кўра, махсус хизмат ходимлари томонидан Москванинг ғарбий қисмида жойлашган аҳоли яшайдиган квартиралардан биридан портловчи қурилма ва “Ҳизб-ут-Таҳрир” террорчилик ташкилотига оид адабиётлар топилган.