29 майдан GM Uzbekistan АЖ янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди.
Мазкур тўхтатилиш автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан амалга оширилади, дея хабар берилади компаниянинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.
31 майгача давом этадиган инвентаризациядан сўнг тўланган шартномалар бўйича автомобилларни, тузилган шартномаларда кўрсатилган нархларда етказиб бериш амалга оширилади.
Эслатма: харидор томонидан шартномада кўрсатилган автомобил нархининг олдиндан тўланиши белгиланган минимал қиймати (85%) ёки тўлиқ қиймати тўланган ҳолатда, автомобил нархи тўланган ҳисобланади.