1

​«Баркамол авлод» спорт ўйинларининг навбатдаги финал мусобақаси Қашқадарёда бўлади

ЖАМИЯТ 29.05.2017, 09:30
Теглар: Спорт
​«Баркамол авлод» спорт ўйинларининг навбатдаги финал мусобақаси Қашқадарёда бўлади

25-27 май кунлари Жиззах шаҳридаги «Сўғдиёна» универсал спорт мажмуаси стадиони узра академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинлари машъаласи порлаб турди.

“Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари юздан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан мунтазам ёритиб борилди. Интернет тармоғида очилган www.barkamol-avlod.uz сайтида қизғин беллашувлар ҳақида маълумотлар, фотолавҳалар, ўзбек, рус, инглиз тилларида бериб борилди. Мусобақа кунлари хорижий мамлакатларда яшовчи минглаб кишилар шу тармоққа мурожаат қилди.

27 май куни “Сўғдиёна" универсал спорт мажмуаси стадионида «Баркамол авлод – 2017» спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақада энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси бош мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинлари қатнашчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – “Damas” автомобили билан тақдирланди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган Андижон вилояти ва учинчи поғонадан жой олган Самарқанд вилояти жамоаларига Президент совғаси – "Damas" автомобиллари топширилди.

Муросасиз курашларда алоҳида маҳорат кўрсатган, тенгқурлари орасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ўқувчи-спортчилар махсус совринларга сазовор бўлди.

Спортнинг 17 тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда лицей ва коллежнинг 898 ўқувчиси иштирок этди. Спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун баҳс олиб борди

Мусобақаларнинг ёпилиш маросимида «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинларининг байроғини жиззахлик спортчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг навбатдаги финал мусобақасига мезбонлик қиладиган Қашқадарё вилояти вакилларига топширди.

«Баркамол авлод» спорт ўйинларининг навбатдаги финал мусобақаси Қашқадарёда бўлади

Шарҳлар

Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

04.11.2020, 11:35

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1