Истанбулда Туркиянинг Yeni Akit газетаси бош муҳаррири Қодир Демирал пичоқлаб ўлдирилди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Нашрнинг хабар беришича, у куёви билан бўлган жанжалда пичоқланган. Демирал қизи Эсма ва куёви Жемил Явуз Каранфил билан уришиб қолган. Жемил жанжал вақтида қайнотаси ва қайнонасига пичоқ ўқталган, Эсма ҳам тан жароҳати олган. Демирал олган тан жароҳатидан вафот этди. Унинг қизи Эсма эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Айни пайтда полиция бўлиб ўтган ҳодисани ўрганмоқда. Жиноятчи куёв қочиб кетганлиги боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.