Дубай полицияси бомбани зарарсизлантирувчи учувчисиз учадиган самолёт (дрон)ни яратди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Мазкур дрон синовдан ўтказилди, ундан таймерли бомбаларни зарарсизлантиришда фойдаланилади.
Дрон ўн дақиқа давомида учиши мумкин у сувли пушка билан жиҳозланган. Дрон ёрдамида транспорт воситалари ва биноларнинг ойналарини синдириш мумкин. Бундан ташқари у камера билан жиҳозланган бўлиб, бу нарса мутахассисларнинг масофадан туриб, бомбани зарарсизлантиришида катта ёрдам беради.