Швецариянинг Цюрих туман суди мамлакат тарихида илк бора ижтмоий тармоқдаги лайк учун айблов ҳукмини ўқиди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
Жамоат арбоби бўлган Эрвин Кесслер даъво аризаси билан судга мурожаат қилди. У ўз даъво аризасида ижтимоий тармоқдаги ёзувига ҳақоратли изоҳларни ёзган одамларнинг устидан шикоят қилди. Фойдаланувчилар Кесслерни ирқчиликда, фашистликда ва антисемитизмда айблашган.
Суд қарорига биноан, маҳаллий аҳолига мансуб 45 ёшли эркак 4 минг франк (4,1 минг долларга яқин) жарима тўлайдиган бўлди. У “тасдиқланмаган фактларни муҳокама қилмай, баҳолагани учун” мазкур жазога лойиқ кўрилди.