Москвалик эркак ўғриларни чўчитиш мақсадида машинасига “мина қўйилган”, деб ёзиб қўйди, дея хабар берди Ntv.ru нашри.
Москва шаҳар ички ишлар бош бошқармаси автомобиль эгасининг ҳаракатлари қонунийлигини ўрганмоқда.
ИИВ хабаридан: “Черёмушки туманидаги Новочерёмушкинский кўчасидаги уйлардан бирида яшовчи одамлар ҳовлида ойнасига “машинага мина қўйилган” деб ёзилган, Mercedes-Benz русумли автомобиль турганлигини маълум қилди.
Воқеа жойига ити билан етиб келган кинолог, машинани текшириб, бирорта хавфли буюм топмади. Машинанинг эгаси Москвада яшовчи 51 ёшли эркак эканлиги аниқланди. У автомобилни яқинда сотиб олганини, ҳали сигнализация қўйишга улгурмаганлигини, ўғриларни қўрқитиш мақсадида мазкур ёзувни ёзганлигини маълум қилди. Айни пайтда мазкур факт юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.