АсосийDunyo

​Филиппинда қуролли ҳужум уюштирган босқинчи йўқ қилинди

'​Филиппинда қуролли ҳужум уюштирган босқинчи йўқ қилинди'ning rasmi

Филиппин давлат полицияси раҳбари Resorts World Manila курорт комплексига қуролли ҳужум уюштирган босқинчи отиб ўлдирилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Кеча барча ОАВ ва ижтимоий тармоқлар Филиппиннинг Resorts World Manila курорт комплексида теракт юз бергани ҳақида хабар берди. Гувоҳлар отишма овозлари, портлаш ва ёнғин ҳақида маълумот беришди. “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи дарров ҳужумни ўз бўйнига олиб, бу ҳақда хабар тарқатди. Аммо мамлакат ҳукумати Манила шаҳрида рўй берган воқеанинг терроризмга алоқаси йўқлигини, Resorts World Manila курорт комплекси қиморхонасига жиноятчи ҳужум қилганлигини билдирди.

Филиппин полицияси бошлиғи Рональд Дела Рос жиноятчининг полициячилар томонидан ўлдирилганлигини маълум қилди. Нашрнинг хабар беришича, босқинчи ашаддий қиморбоз бўлган. У қурол кўтарганча қиморхонага бостириб кириб, одамларга қарата ўқ узган. Жиноятчи қиморхонадан 130 миллион песо (2,6 миллион долларга яқин) қимор соққасини ўғирлаган. Полиция ўғирланган соққалар солинган сумкани топди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар