Буюк Британия пойтахти Лондонда юз берган теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ одам яраланди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.
Якшанбага ўтар кечаси Лондон шаҳрида икки маротаба теракт содир бўлди. Лондон кўприги ва Боро туманидаги бозорда микроавтобус пиёдаларни босиб кетди, пичоқ билан қуролланган эркак эса йўловчиларга ҳужум қилди. Теракт оқибатида етти киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ одам яраланди. Мазкур теракт маҳаллий вақт билан 22.00 да Лондон шаҳри марказида рўй берди. Полиция берган маълумотга кўра, соатига 80 километр тезликда келаётган микроавтобус Лондон кўприги устидаги пиёдаларни босиб, кейин Боро бозори (Borough Market) томон йўл олган.
Машина тўхтагач, ундан тушган уч нафар эркак йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилган. Уларнинг белида худкушлик камараи бўлган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар 3 нафар террорчини отиб ўлдирди. Баъзи бир хабарларга кўра, отишма вақтида йўлдан ўтиб кетаётган тасодифий йўловчининг бошига ўқ теккан.
Мамлакат соғликни сақлаш миллий хизмати (NHS) берган маълумотга кўра, 48 нафар одам яраланиб, касалхонага ётқизилган. Енгил тан жароҳати олганларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.