Қўшиқчи Instagram орқали шоуси олдидан қиёфасини кўрсатди. Унда Лопесни пардозсиз ва турмаксиз кўриш мумкин.
47 ёшли Женнифер Лопес ўзининг табиийлигидан уялмайдиган юлдузлар тоифасига киради. У ўзини бир неча бор пардозсиз кўрсатган.
“Шоудан олдин ҳаммаси мана шу кўринишда. На турмак ва на пардоз. Шунчаки ўзимни руҳан чиқишга тайёрлаяпман.
Айни дамда Женнифер Лопес бейсболчи Алекс Родригес билан ишқий муносабатда. Улар муносабатларини яширмай қўйишган ва бунинг устига келгуси тўйларини ҳам муҳокама қилишмоқда.