АсосийDunyo

​Америкалик бурунсиз туғилган бола 2 йилдан кейин вафот этди (Фото)

'​Америкалик бурунсиз туғилган бола 2 йилдан кейин вафот этди (Фото)'ning rasmi

АҚШда бурунсиз туғилган Тимоти Эли Томпсон исмли бола 2 ёшда вафот этди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Боланинг ота-онаси унинг тўлақонли ҳаёт кечириши ва нафас олиши учун ўтказилиши лозим бўлган операцияга пул тўплашга улгурмаганлиги боис, Тимоти вафот этди. Бу ҳақда Тимотининг отаси Жереми Финч ўзининг Facebook саҳифасида хабар қолдирди.


“Кеча кечқурун кичкинтойимиздан айрилдик. Нега бундай бўлганини ҳалиям тушунмаяпман, юрагимни оғриқ ғижимлаяпти. Нима бўлган тақдирдаям, бу чиройли болакай ҳаётимда мавжуд бўлганидан мамнунман. У ўз пойгасини эрта якунлади, уни қанчалик уйга қайтаришга ҳаракат қилмайлик, қўлимиздан ҳеч нима келмади. Ҳаммаси Яратганнинг иродаси... Само дарвозалари олдиди кичкинтойим билан учрашиб, унинг жажжи қўлчаларини тутишни интизорлик билан кутиб қоламан. Мен сени севаман, кичкинтойим...” , деб ёзди Финч.


Баъзи ОАВларнинг маълумот беришича, бу жуда кам учрайдиган патология бўлиб, унда бурун қисман ёки бутунлай бўлмайди. Мазкур ҳолат янги туғилган 197 миллион чақалоқдан биттасида учрайди. Элига ўхшаган болалар дунё бўйича 36 нафарни ташкил этади. Эли Томпсон туғилгандан кейин 5 кун ўтгач, трахеотомия операцияси қилинган эди. Шундан кейин у бироз енгил нафас ола бошлади. Врачлар яна бир операция ўтказишга тайёр эди, аммо боланинг ота-онаси операция учун зарур бўлган маблағни тўплашга улгурмади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар