АсосийJamiyat

​GM Uzbekistan автомобиль харид қилиш учун тўлов турлари ҳақида маълумот берди

'​GM Uzbekistan автомобиль харид қилиш учун тўлов турлари ҳақида маълумот берди'ning rasmi

1 июндан фақат миллий валюта сўмга сотила бошлаган GM Uzbekistan автомобилларини харид қилиш, тўлов амалга ошириш усуллари ҳақида компаниянинг Facebook’даги сахифаси орқали маълумот берилди.

Жисмоний шахсларга автомобиль етказиб бериш қуйидаги тартибларда амалга оширилади:

- Нақд пул маблағларини банк ташкилотлари кассасига топшириш йўли орқали;

- Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали;

- Фақатгина харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.

Юридик шахсларга автомобилни етказиб бериш қуйидагича амалга оширилади:

- Юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан, пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли орқали;

- Тижорат банклари томонидан юридик шахсларга ёки якка тадбиркорларга автомобил харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш йўли орқали.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар