Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни деб элон қилинди.
Бунга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари ва ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган долзарб вазифалар режаси ишлаб чиқилди ва ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилиб келинмоқда. Яъни пайшанба кунлари ўтказиб келинаётган профилактика тадбирларида ички ишлар органлари ходимлари, прокурорлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Мусулмонлар идорасининг жойлардаги вакиллари, умуман, барча юртдошларимиз фаол қатнашмоқда.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” жорий этилганидан бошлаб ҳозирги кунга қадар содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга қараганда
6,7 фоизга камайишига эришилди.
Жиноятнинг оғир турларидан қотиллик 19,1 фоизга, босқинчилик 13,0 фоизга, безорилик 34,7 фоизга ва тан жароҳати етказиш 11,2 фоизга камайди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиши бўйича аҳоли билан мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида профилактика инспекторлари томонидан аниқланган Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Б.Икромовнинг (Исм-шарифлари ўзгартирилган) хонадони текширилганида, Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи С.Саидов ва Наманганлик Р.Амирбековаларга 20.000 сўм эвазига, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган. Худди шундай ҳолатлардан бири Бектемир туманида ҳам аниқланган Фарғона вилоятилик Ш.Фармонова (Исм-шарифлари ўзгартирилган) Ф.Йўли кўчасидаги кўприк остида Самарқандлик вилоятида яшовчи Х.Орипова ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Р.Авазовларни 50.000 сўм пул эвазига, жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилаётганлиги аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.