Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо АҚШ президенти Дональд Трампни миграция сиёсати юзасидан кескин танқид қилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Эндрю Куоми ўзи ва Оқ уй раҳбарини муҳожир, деб атади ва Америкадан депортация қилинган илк муҳожир бўлишга тайёрлигини билдирди. У бу ҳақда Дональд Трампга қарата шундай деди:
“Сиз муҳожирларни депортация қилмоқчимисиз? Буни мендан бошлай қолинг, мен ҳам муҳожирман. Бу ерда ҳаммамиз муҳожирмиз, шу жумладан ўзингиз ҳам муҳожирсиз, азиз дўстим”.
Нашрнинг маълум қилишича, Трампнинг онаси АҚШга Шотландиядан, отасининг оиласи эса германиядан келган. Сайловолди кампаниясида Трамп ноқонуний муҳожирлар томонидан содир этилган жиноят қурбонлари билан фаол мулоқот қилган эди. Унинг фикрича, миграция масаласида қатъийроқ бўлиб, Мексика чегарасига девор қуриш лозим. Америка президентининг танқидчилари уни АҚШ ҳудудида яшовчи, ҳеч қандай қонунбузилишларига йўл қўймган 11 миллионга муҳожирнинг шаънига путур етказаётганликда айблади.