1

​Виталий Кличкога нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ДУНЁ 10.06.2017, 12:09
Теглар: Жиноят
​Виталий Кличкога нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Украина миллий антикоррупция бюроси (НАБУ) Киев мэри Виталий Кличкога нисбатан жиноят иши қўзғатди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

У кўчмас мулкини яшириб, электрон декларацияда кўрсатмаганликда айбламоқда. “Коррупцияга қарши курашиш маркази” жамоатчилик ташкилоти фаолларининг ҳуқуқ-тартибот идорасига қилган мурожаатидан кейин Виталий Кличкога нисбатан тергов ишлари бошланди. Мазкур ташкилот фаоллари 2016 йилдан бери Виталий Кличкога нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилиб келган эди. Кейинчалик “Коррупцияга қарши курашиш маркази” жамоатчилик ташкилоти ҳуқуқшунослари Бюронинг уларни мурожаатини кўриб чиқмаётганликда айблаб, судга даъво аризаси киритишган эди. Суд ҳам уларнинг даъво аризасига рад жавобини берганди. Улар Киев шаҳар Апелляцион судига мурожаат қилгандан кейин Украина миллий антикоррупция бюроси (НАБУ) Виталий Кличкога нисбатан жиноят иши қўзғатди. Украина қонунларига биноан мол-мулк ҳақида нотўғри ахборот берган одам жиноий жавобгарликка тортилади. Виталий Кличко ҳам жаримага тортилиб, икки йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1