АсосийDunyo

​АҚШда Бэтмен ролини ижро этган актёр — Адам Уэст вафот этди

'​АҚШда Бэтмен ролини ижро этган актёр — Адам Уэст вафот этди'ning rasmi

Бэтмен ролини ижро этган америкалик актёр Адам Уэст 88 ёшда вафот этди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

У 1960 йилда экран юзини кўрган “Бэтмен” телесериалида Бэтмен ролини ўйнаган.

Уэст Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳрида, оила аъзолари ва яқинлари қуршовида вафот этди. Актёр охирги пайтларда лейкемия касаллигидан азият чеккан.

“Бэтмен” телесериали Американинг АВС телеканалида— 1966 йилнинг 12 январидан то 1968 йилнинг 14 мартига қадар намойиш этилган. Мазкур сериалнинг 120 та эпизоди эфирга узатилган. “Бэтмен” сериали ҳозирда пародия деб қабул қилинганига қарамай, ўша пайтларда энг хит фильм бўлган. Мазкур фильм қанчалик тез машҳурликка эришган бўлса, шунчалик тез обрўсини йўқотди. Уэст эса бир образдаги актёрга айланиб, карьераси давомида бошқа бирорта эсда қоладиган ролни ижро этмади. Адам Уэст мультфильмларга ҳам овоз берган.

Бошқа янгиликлар