Петеребурглик фотосуратчи ва блогер Леонид Баланев фарзандининг дунёга келган пайтидан бошлаб, мактабга боргунга қадар бўлган ҳаётини 3 дақиқалик видеороликка жойлаштирди, деб хабар берди Deti.mail.ru нашри.
Леониднинг ўғли Марк бу йил мактабга боради. Леонид мазкур роликни “Болалик ҳақида эслаш зарур бўлган хотиралар”, деб атади ва боғчадаги битирув кечаси муносабати билан ўғлига совға қилди. Леонид ўзининг болалигини яхши эслай олмаслигини, фотосуратлари камлиги учун фарзандининг туғилганидан тортиб, то мактабга боргуна қадар бўлган ҳаётини “ҳужжатлаштиргани” ни билдирди. У 3 дақиқалик видороликка ўғлининг етти ёшгача бўлган ҳаётини жойлаштирди ва видео тагида “Марк, бу видеони ўн йилдан кейин қайта томоша қил”, деб изоҳ қолдирди.