1

​Қирғизистонлик ёшлар чет эллик талабаларни тиз чўктириб, кечирим сўрашга мажбур қилди (Видео)

ДУНЁ 12.06.2017, 12:14
Теглар: Видео, Талаба, Қирғизистон
​Қирғизистонлик ёшлар чет эллик талабаларни тиз чўктириб, кечирим сўрашга мажбур қилди (Видео)

Қирғизистоннинг Норин шаҳрида яшовчи бир гуруҳ маҳаллий ёшлар Марказий Осиё Университети (Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва шаҳзода Карим Оға-хон томонидан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро олий ўқув юрти) талабаларини тиз чўктириб, кечирим сўрашга мажбур қилди, деб ёзди Tengrinews.kz нашри.

Уларнинг бундай йўл тутишига 27 май куни ўтказилган баскетбол мусобақасида маҳаллий ёшлар ва чет эллик талабалар ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб бўлди.

8 июнь куни Норин шаҳрида яшовчи маҳаллий ёшлар университет биноси олдида йиғилиб, ҳукуматдан чет эллик талабаларни депортация қилишни талаб қилди. Орадан бироз ўтгач, университет талабалари ва баъзи бир ўқитувчилар тиз чўкиб, бўлиб ўтган воқеа юзасидан улардан кечирим сўради. Шундан кейингина маҳаллий ёшлар олий ўқув юрти биносини тарк этди.

Норинлик ёшларга нисбатан жамоат тартибини бузганлик юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораси “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Қирғизистон бош вазири Сооробой Жээнбеков мазкур жиноят ишини ўз назоратига олди.

Turmush нашрининг маълумот беришича, эртасига норинлик ёшлар университетга келиб, тиз чўккан профессор-ўқитувчилардан бўлиб ўтган воқеа юзасидан узр сўраган.



Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1