АсосийJamiyat

​Ўтган ҳафтада ички ишлар ходимлари томонидан битта номусга тегиш жинояти фош этилди

'​Ўтган ҳафтада ички ишлар ходимлари томонидан битта номусга тегиш жинояти фош этилди'ning rasmi

Ҳафтанинг Пайшанба куни Республикамиз миқёсида «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси томонидан 9 та йўналишларда тадбирлар ўтказилди ва уларни натижалари юзасидан кейинги саҳифаларимизда батафсил маълумотлар бериб борилади.

2017 йилнинг 1 июнь кунидан 8 июнь кунига қадар Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан

- жамоат тартибини сақлаш

- фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш

- уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

- жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

- йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги профилактикаси хамда

- содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ҳафта давомида – 16 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди. шундан:

1 та – босқинчилик,

9 та – ўғирлик,

4 та – фирибгарлик

1 та – номусга тегиш,

1 та – бошқа турдаги

Шунингдек, йил бошидан – 1011 нафар, шундан ҳафта давомида – 34 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Бундан ташқари, йил бошидан - 329 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан – 248 нафари, ҳафта давомида эса 12 нафари аниқланиб яшаш жойларига кайтарилган.

Шу билан бир қаторда, 2017 йилнинг 5 ойи давомида барча йўналишлардаги жиноятлар 584тага, (фоиз жиҳатидан 9 фоиздан ортиқроқ), жумладан, шахсга қаратилган жиноятлар, яъни қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш каби жиноятлар камайишига эришилди.

Бошқа янгиликлар