— Рамазон ойида тиши оғриб қолган одам муолажа ва оғриқ қолдириш мақсадида укол олса, рўзаси бузиладими?
— Киши ана шундай ноқулай вазиятда қолмаслиги учун рамазон ойи киришидан олдин ўзига бир қараб, керакли муолажаларни олиши керак. То бу баракотли ой шарофатидан тўлиқ баҳраманд бўла олсин, унинг ибодат қилиш завқига ҳеч қандай қийинчилик халақит бермасин. Шундай бўлса ҳам, рамазон ойида бирдан тиши оғриб, укол олган кишининг рўзаси бузилади ва кейин ўша кун учун бир кун қазо тутиб беради (“Фатовойи Ҳиндия”).