1

Инсон қалбида меҳр-шафқат уйғотадиган воқеалар

ДУНЁ 12.06.2017, 15:07
Теглар: Фото
Инсон қалбида меҳр-шафқат уйғотадиган воқеалар

Оламда рўй бераётган барча негатив воқеалар — урушлар, портлашлар, зўравонликларга ОАВлар бутун диққат-эътиборини қаратиб, улар ҳақидаги хабарларни нашрнинг биринчи саҳифасига жойлаштиришга ҳаракат қилади, деб ёзди Adme.ru нашри. Аммо биз одамлар нафақат ёмон воқеаларга, балки кўнгилни кўтарадиган ҳодисаларга ҳам эътибор қаратишини истадик. Уларни ўқиб, сизда ҳам атрофингиздаги инсонларга нисбатан меҳр-шафқат уйғонса, куйинчак инсонга айлансангиз, биз ўз ниятимизга етган бўламиз.

Шифокор шошилинч операцияни ўтказиш учун бўронда 10 километр йўл босди


Зенко Хринкив – Тринити шаҳар госпиталидаги ягона нейрожарроҳ ҳисобланади. У қўшни шаҳарда беморни операция қилаётганда, шошилинч равишда бошқа беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун операцияга чақирилди. У Тринити шаҳрига шахсий автомашинасида қайтмоқчи бўлди, аммо кўтарилган бўрон туфайли йўллардаги ҳаракат тўхтаб қолди. Шунда шифокор автомашинасини ташлаб, пиёда йўлга чиқди. У ноқулай об-ҳаво шароитида бир неча соат йўл босиб келди ва оғир мия жарроҳлик операциясини ўтказди. Мазкур операция ўз вақтида ўтказилмаганда, беморнинг оламдан ўтиши муқаррар эди.

P.S. Мен сени севаман


Ўғли туғилгандан кейин Ровенга “ичак саратони” ташхиси қўйилди ва умрининг саноқли ойлари қолганлиги маълум бўлди. У ўғли билан мулоқот қилишга шошилди. Ровен фарзандига айтган алласини дискка ёзди. Вафотидан кейин ҳам ўғлини таваллуд айёми билан қутлаш учун табрикномалар тайёрлади. У 27 та кимётерапияни, бир неча операцияни ва нур терапиясини бошдан ўтказди.

“Бедаво дардга чалинган беморларнинг аксарияти улар учун ҳаётининг саноқли кунлари эмас, балки қандай яшаш муҳимлигини айтишади. Мен уларнинг фикрига қўшилмайман. Ўғлим Фредди билан ўтказган ва ўтказадиган ҳар бир соатим олтинга тенгдир. Мазкур онлар мен учун жуда ҳам қимматлидир”, дейди Ровен.

Спортчи Гас Кенуорти Сочидан ўзи билан бирга эгасиз кучук болаларини олиб қайтди


Олимпия мусобақалари пайтидаёқ 22 ёшли спортчи ҳайвонларни олиб кетиш учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштира бошлаган эди. Мусобақадан кейин Кенуорти ватанига қайтиш учун икки кун вақт сарфлади. Бу пайтда кучук болалари тоғдаги хавфсизлик хизматининг махсус чодирида яшади. Чунки маъмурият уларни Олимпия қишлоғига олиб келишга рухсат бермади. Бир неча олимпиячилар ҳам Гасага тақлид қилиб, эгасиз, кўча итларини ўзлари билан бирга олиб кетишди.

Полапонни вояга етказган ака-ука


Ўрмонда сайр қилиб юрган ака-ука эндигина тухумдан чиққан полапонни топиб олишди. Уни инига жойлаштириш мақсадида ака-уканинг қуш уясини қидириши бесамар кетди. Шунда улар полапонни ўзлари билан уйга олиб кетиб, инкубаторга жойлаштиришди ва қушлар учун мўлжалланган махсус емлар, қурт-қумурсқалар билан озиқлантиришди. Полапоннинг иштаҳаси карнай эди, 10 куннинг ичида унинг патлари пайдо бўлиб, инкубаторда сақлашнинг ҳожати қолмади. У соғлом ва бахтли қушга айланди.

Канада терма жамоаси мураббийи россиялик спортчининг синган чанғисини алмаштирди


Жастин Уодсворт олимпиаданинг чанғи спринти мусобақаларида россиялик спортчи Антон Гафаровга ёрдам берди. Яримфинал бўлаётган пайтда Антон Гафаров йиқилиб, чанғисини синдирганига қарамай, пойгани давом эттиришга қарор қилди. Бунда унга канадалик Жастин Уодсворт ёрдам берди.

Одамлар музлаб қолган болани иситди

Норвегияда совуқ кунда ўриндиққа юпун кийинган бола ўтқазилиб, одамларнинг унга бўлган муносабатини ўрганиш учун ижтимоий синов ўтказилди. Синов натижасида одамлар болага чин кўнгилдан ёрдам бериб, унга иссиқ кийимларини тақдим этган ва уйига етиб олишида кўмаклашган. Сиз ҳам ҳар доим ён-атрофингизга эътибор беринг, балки кимдир сизнинг ёрдамингизга муҳтождир?

Машинист чуқурга тушиб қолган фил боласига ёрдам бериш учун поездни тўхтатди


Ҳиндистонда поезд йўловчилари чуқурга тушиб, чиқа олмаётган фил боласига ёрдам бериш учун машинистдан поездни тўхтатишни илтимос қилишди. Ёрдам етиб келгунга қадар, йўловчилар филчани дарахт барглари билан озиқлантиришди. Етиб келган қутқарувчилар одамлар ёрдамида филчани чуқурдан олиб чиқишди.

Хитойлик эркак бошқарувни йўқотган автобусни тўхтатди


Ўзи ҳам автобус ҳайдовчиси бўлган Тянь Юйчао “шошилинч тўхташ” тугмачасини босди. У автомашинанинг ғалати тарзда ҳаракатланаётганлигини сезиб қолди (автобус ҳайдовчисининг мазаси қочган эди). У ўз автобусини тўхтатиб, юриб кетаётган автобусни тўхтатишга ҳаракат қилди. Мазкур автобус бир нечта автомашиналарга урилганига қарамай, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Болалар эгасиз мушукларга китоб ўқиб беришди


АҚШнинг Пенсильвания штатидаги мушуклар сақланадиган жойда “ Китоб орқали дўстлашиш” (The Book Buddies Program) акцияси ўтказилди. Мазкур ғоя ўн ёшли болага тегишли бўлиб, у одамларга ҳам, ҳайвонларга ҳам китоб ўқиб бериш фойдали, деб ҳисоблайди. Болалар ўқишни ўрганади ва ҳайвонларга ёрдам беради. Хотиржам овозда китоб ўқиш эса мушукларни тинчлантиришга хизмат қилади. Сиз ҳам кечаси мушугингизга эртак ўқиб беришни унутманг!

Қизнинг орзуси амалга ошди


Мазкур фотосурат ҳозирда дунёга машҳур бўлган Юлия Липницкаянинг мактаб давридаги фотоальбомидан олинган. У болалигида муз устида фигурали учиш бўйича чемпион бўлишни ва ҳайвонлар учун махсус турмакларни амалга оширувчи салони бўлишни орзу қилган. Айни пайтда у биринчи орзусига эришди.

Дельфин одамлардан ёрдам сўради


Дельфин балиқчилар қармоғига илиниб қолди. У қармоқдан қутулганига қарамай, унинг ўткир илгаги сузгичига қадалиб қолди. Дельфин мазкур илгак билан қанча вақт яшаганлиги номаълум, бир куни у сувда сузаётган ғаввосларга кўзи тушиб, уларнинг олдига сузиб келди. Ғаввослар гап нимадалигини тушунгунча, дельфин улар билан бирга сузишда давом этди. Ғаввослар сув остида кичкина операцияни амалга ошириб, бечора дельфинни қармоқ илгагидан қутқаришди. Шундан кейин хурсанд бўлган дельфин ўз йўлида давом этди.

Клинт Иствуд томоғига пишлоқ бўлаги тиқилиб қолган одамнинг ҳаётини сақлаб қолди


Клинт Иствуд тантанали тушлик вақтида меҳмонлардан бирининг нафаси қайтиб, бўғилаётганлигига кўзи тушди. 83 ёшли актёр меҳмоннинг орқасидан келиб, уни қўли билан уч марта юқорига кўтарди. Шунда меҳмоннинг томоғига тиқилиб, нафас йўлларини беркитиб қўйган пишлоқ отилиб кетди. Актёр илгари ҳеч қачон бундай ҳодисага дуч келмаганлигини, илк маротаба талвасага тушиб, оламдан ўтиши мумкин бўлган одамни қутқарганлигини маълум қилди.

Лапландия буғуларининг нурни ўзида акс эттирувчи шохлари


Финландиялик буғу боқувчилар тажриба сифатида ўзлари боқаётган шимол буғуларининг жуни ва шохларига нурни акс эттирувчи бўёқни суртишди. Мазкур бўёқ ҳайвонлар учун хавфсиз бўлиб, ёруғлик тушса, масалан фара ёруғида товланади. Улар бу тажриба орқали буғуларни йўл-транспорт ҳодисасидан сақлашни мақсад қилишди. Чунки йўлда шохидан нур таратиб турган буғуни кўрмаслик, сезмасликнинг иложи йўқ.

Ҳақиқий меҳрибон ота


Ўша куни ҳаво шу даражада совуқ эдики, ота қизини ўраб ташлашга мажбур бўлди. Натижада ҳеч ким касал бўлмади.

Дўстликнинг чегараси йўқ


Ишончимиз комилки, бу икки бола касалхонадан чиққандан кейин ҳам дўст бўлиб қолади. Чунки дўстликнинг чегараси йўқ...

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1