Сўнгги маълумотларга кўра, Париж яқинида жойлашган Обервилье шаҳарчасидаги ресторанда рўй берган ёнғин оқибатида жабрланганлар сони 12 нафарга етди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Икки нафар жабрланган одам оғир аҳволда Сан-Луи касалхонасига ётқизилди, яна 6 нафар полициячи енгил тан жароҳати олди.
Олти қаватли уйда жойлашган ресторанда ёнғин чиқишига кўчадан ёнилғи солинган шишанинг ташланиши сабаб бўлди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлди. Тахминларга кўра, талончилик қилиш мақсадида ресторанга ўт қўйилган.