Сеул ғарбида Жанубий Кореянинг Йонсей университетида содир бўлган портлаш оқибатида ўқитувчилардан бири жабрланди. Полиция ушбу ҳодиса террорчилик ҳаракати деган талқинни ҳам эҳтимолдан ҳоли қилмаяпти.
Жабрланган — профессор, архитектурадан дарс берган, айнан унга 13 июнь куни эрталаб портловчи модда солинган жўнатма келган. Портлаш оқибатида у куйиш жароҳати олиб, касалхонага ёткизилган. Гувоҳлар портлаш жўнатма очилган вақтда юз берганини айтишмоқда.
Ўқитувчининг ўзи ишга келган вақтда эшикда коробка солинган пакет борлигини кўриб, уни жўнатма деб ўйлаганини айтмоқда. Ҳодиса жойига махсус оператив гуруҳ етиб келган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.