АсосийDunyo

​Байкалортида зиёратчилар билан содир бўлган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди

'​Байкалортида зиёратчилар билан содир бўлган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Байкалорти ўлкасида зиёратчилар билан содир бўлган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 13 июнь куни РИА Новости хабар берди.

Муқаддас қадамжолар зиёратидан Читага қайтаётган Православ зиёратчиларини олиб кетаётган автобус Хохотуй поселкасида тепаликдан қулади. Унда 51 киши бўлган. 10 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлди, кейинроқ касалхонада яна 3 киши вафот этди.

Транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан РФ ЖКнинг 264-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов қўмитаси 238 ва 293-моддалар бўйича иш олиб бормоқда.

13 июнь Байкалорти ўлкасида ҳалокат қурбонлари хотирасига мотам куни деб эълон қилинган.

Бошқа янгиликлар