Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга йўллаган ҳамдардлик мактубида “Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим”, – дейилади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.