1

​Бангладешда кучли ёмғирлар оқибатида 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

ДУНЁ 13.06.2017, 14:03
​Бангладешда кучли ёмғирлар оқибатида 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Бангладеш жануби-шарқида душанба куни кучли ёмғирлар сабаб 35 киши ҳалок бўлди, кўплар кўчки туфайли қурбон бўлишган, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги маҳаллий ҳукумат хабарига таяниб.

Кучли ёмғирдан мамлакатнинг Рангамати ва Бандарбан округлари энг кўп зарар кўрди. Жабр кўрган туманларда телефон алоқаси узилган, транспорт ҳаракати тухтаган.

Бангладеш фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси вакили Реаз Аҳмеднинг маълум қилишича, қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво сабаб зарар кўрган, бориш қийин бўлган туманларга қараб йўл олишган.

Ушбу давлатда муссон даври июнь-сентябрь ойларида кузатилади. Шу билан бирга, кучли ёмғирлар сабаб рўй берувчи кўчкилар минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1