https://ria.ru/world/20170614/1496442360.htmlХалқаро Пекин аэропортидан парвоз қилган Xiamen Air авиакомпаниясига тегишли самолёт йўловчиси қизиқиш туфайли авария чиқиш эшиги тутқичини тортганлиги туфайли рейс бекор қилинди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Воқеа 12 июнь куни Пекин халқаро аэропортида юз берди. Бу ҳақда журналистларга Xiamen Air авиакомпанияси вакили ахборот берди. 12 июнь куни маҳаллий вақт билан 11.30 да Пекин шаҳридан Сямэнь шаҳрига самолёт парвоз қилишга тайёрланган. Йўловчилар ўз жойларини эгаллагач, борткузатувчи уларга керакли йўл-йўриқларни берган. 48-қатордаги йўловчиларга эса “бирор фавқулодда ҳолат юз берса, авария чиқиш эшиги тутқичини тортиш лозимлигини” тушунтирган. Худди шу пайтда 49-қаторда ўтирган йўловчи аёл авария чиқиш эшиги тутқичини тортган. Оқибатда полиция аёлга 12 кунлик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади, рейс эса бекор қилинди. Суруштирув натижасида аёл тутқични тортса, қандай воқеа рўй бериши мумкинлигини кўришни истаганлиги маълум бўлди. Ҳодиса юз берганда самолёт бортида 113 нафар йўловчи бўлган, улар бошқа рейсга кўчирилди. Бўлиб ўтган воқеа оқибатида самолёт трапи жиддий зарар кўрмаган бўлса-да, уни таъмирлаш учун 100 минг юан (14,7 минг доллар) керак бўлади. Йўловчи аёл мазкур авиакомпанияга етказган иқтисодий зарарни ҳам тўлайдиган бўлди.