АсосийShou-biznes

​Басков нима сабабдан 10 йилдан буён ўғли билан кўришмагани ҳақида сўзлаб берди

'​Басков нима сабабдан 10 йилдан буён ўғли билан кўришмагани ҳақида сўзлаб берди'ning rasmi

Николай Басков нима сабабдан 10 йилдан буён ўғлини кўрмаслигини айтиб берди. Собиқ рафиқаси фарзандига ота билан мулоқот қилишни тақиқлаган, санъаткор шу сабабдан ҳали ҳамон азият чекмоқда.

НТВ телеканалининг “Ты не поверишь!” дастурида Басков ўз шахсий ҳаёти ҳақида очиқ гапирди. Басков доим қувноқ кўрингани билан муаммолари уни ҳавотирга солади. “Мен 7,5 йил давомида оила қурдим. Шундан сўнг менда нимадир кескин ўзгарди”, - дейди санъаткор.

У шунингдек собиқ турмуш ўртоғи ўғли билан кўришишга йўл бермаслигини, шунга қарамай ўзини ёлғиз деб ҳисобламаслигини маълум қилди.

У София Кальчева билан муносабатлари ҳақида ҳам айтиб ўтди. Николай Басков унга турмуш қуришни таклиф қилган, аммо ундан рад жавобини олган – София ҳали фарзанд дунёга келтиришга тайёр эмаслигини тан олди. “Эҳтимол у аввал тўй қилиб, кейин ажрашиб кетишимиздан қўрқаётгандир”, - дея таҳмин қилди Басков.

Бошқа янгиликлар