Москва ҳудудида жала ёмғир ва момақалдироқ сабабли сариқ даражадаги хавф эълон қилинди. Бу ҳақда РФ Гидрометмаркази хабар берди.
“Хавфли ҳолатнинг интенсивлик даражаси: сариқ – хатарли ҳаво", - дейилади метеохизматнинг расмий сайтида.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Москвада ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқни ташкил қилади. Жануби-Ғарбдан шамол 5-10 м/с, момақалдироқ вақтида 12-17 м/с.
Белгород, Смоленск, Воронежск, Ивановск, Калужск, Рязанск ва бошқа вилоятларда ҳам сариқ даражадаги хавф эълон қилинган, дейилади РФ Гидрометмаркази хабарида.
Сариқ даража бешта даражанинг учинчиси саналади.