1

​Йиртқич ҳайвонлар яшайдиган ўрмонда йўқолган 4 ёшли бола тирик топилди

ДУНЁ 14.06.2017, 16:15
​Йиртқич ҳайвонлар яшайдиган ўрмонда йўқолган 4 ёшли бола тирик топилди

Россиянинг Свердловск вилоятида ўрмонда адашиб қолган 4 ёшли бола, 5 кундан кейин соғ-омон топилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

“Менга полициячилар ўғлим Диманинг ўрмондан топилганлиги ҳақида қўнғироқ қилиб, унинг соғ-омон эканлигини айтишди. Ҳозир у касалхонада экан”, деб маълумот берди боланинг онаси Альфия.

Нашрнинг хабар беришича, болани кўнгиллар гуруҳидан бири топган. Свердлов вилояти ИИВнинг маълумот беришича, бола йўқолган жойидан 7 километр узоқликдан, электроузаткич линиялар мавжуд бўлган ботқоқлик яқинида ҳолдан тойган аҳволда топилган. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатди. У вертолётда эвакуация қилинди.

Бола 2017 йилнинг 10 июнь куни оиласи билан дам олишга борган Рефтин сув омбори ҳудудида йўқолган. У 5 кун давомида қидирилди, қидирув ишларида 300 га яқин одам, учувчисиз учадиган самолёт ва тепловизор ҳам иштирок этди. Қутқарувчилар болага айиқ ҳужум қилиши мумкинлигидан хавфсираган, чунки улар қидирув жараёнида мунтазам равишда йиртқич ҳайвонларга дуч келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1