Хитойда мазаси қочиб, ўзини ёмон ҳис қилган автобус ҳайдовчиси автобусни йўл четига тўхтатгандан кейин бир неча дақиқа ўтгач, инфарктдан вафот этди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Воқеа Шанхай шаҳрида юз берди. 177-рақамли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ичида воқеа юз берганда 10 нафар йўловчи бўлган. Рулни бошқараётган 42 ёшли Се Шихай исмли ҳайдовчи мазаси қочганлигига қарамай, тормозни босишга улгурди.
Салондаги кузатув камерасидан ерда ётган ҳайдовчининг юрагини массаж қилаётган йўловчиларни кўриш мумкин. Воқеа жойига етиб келган “Тез ёрдам” ходимлари ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қололмади.
Вафот этган ҳайдовчининг соғлигида муаммоси бўлганлиги ҳақида маълумот берилмади. Энди Се Шихай ишлаган транспорт компаниясининг ходимлари ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиладиган бўлди.