АсосийDunyo

​Россиялик машҳур актёр Алексей Баталов вафот этди

'​Россиялик машҳур актёр Алексей Баталов вафот этди'ning rasmi

СССР халқ артисти Алексей Баталов пайшанбага ўтар кечаси Москва касалхоналаридан бирида вафот этди.

Актёрнинг дўсти Владимир Ивановнинг сўзларига кўра, у уйқусида вафот этган.

— Соат 00.00 да у ҳали тирик эди. Опаси билан текширдик нафас олаётган эди. Эрталаб соат 6 да текширганимизда томири урмаётганди,— дейди у.

Алексей Баталов 2017 йилнинг январида тос суяги бўйнини синдириб қўйганди, февралда эса уни операция қилишган.

Россиялик актёр ва режиссёр Алексей Баталов 1928 йилнинг 20 ноябрь куни Владимир шаҳрида дунёга келган.

Актёр барчага “Москва кўз ёшларга ишонмайди”, “Уч бақалоқ” фильмлари орқали яхши таниш.

Бошқа янгиликлар