Бугун “Фейсбук”даги “Потребитель” гуруҳи фойдаланувчиларидан бири П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилаётгани тўғрисида миш-мишлар борлиги ва бу рост ёки ёлғонлиги ҳақида сўраб, пост ёзиб қолдирди.
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Darakchi.uz нашри Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими марказидаги ишончли манбалари билан боғланди.
Маълум бўлишича, бу йил Боровский тиббиёт коллежида қабул амалга оширилмайди. Қолган ўқувчилар, яъни 1-2 курс талабаларининг тақдири қандай ҳал этилиши ҳақидаги саволга эса айни дамда ушбу масалада расмий ҳужжат тайёрланаётгани ва тез орада бу ҳақда батафсил маълумот олиш мумкинлигини маълум қилди.
Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими марказининг қабулхона рақамлари билан боғланганимизда, коллеж бошқа қабул амалга оширилмаслиги, фаолияти тугатилиши ҳақида маълумот беришди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Иброхимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан берилган маълумотларга кўра, жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.
04.02.2023, 10:15
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...01.02.2023, 09:52
Тоўкентда "Captiva" ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ...17.01.2023, 12:04
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.Маълум қилинишича, 12 январь куни...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...