АсосийDunyo

​Қисқа туташув оқибатида Брюссель халқаро аэропорти фаолияти издан чиқди

'​Қисқа туташув оқибатида Брюссель халқаро аэропорти фаолияти издан чиқди'ning rasmi

Қисқа туташув оқибатида Брюссель халқаро аэропорти икки соатга ишдан тўхташга мажбур бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Терминалда чироқ ўчиб қолди, қисман электр жиҳозлар, компьютерлар ишламай қолди. Аэропортга кириш эшиги хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўсилди. Қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлди. Ёнғин ўчирилгандан кейин икки соат ўтгач, аэропорт ўз ишини давом эттирди. Аэропортнинг кутиш залида уч мингга яқин одам тўпланди. Уларнинг барчаси парвозни кутди. Аммо баъзи бир парвозлар ҳалигача амалга оширилгани йўқ. Брюссель аэропортининг меъёрий тартибда иш олиб бориши учун камида бир сутка вақт керак бўлади.

Бошқа янгиликлар