Ҳиндистонда рўй берган сув тошқини оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Кучли ёғингарчилик оқибатида мамлакатнинг уч штатида — Ассам, Манипур ва Мизарамда сув тошқини рўй бериб одамлар қурбон бўлди, минглаб уйлар тошқиндан зарар кўрди. Конгресс вакили берган маълумотга кўра, ёғингарчилик тўхтаса, сув тошқини ҳам қайтади. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди.