АсосийDunyo

​Туркия ҳукумати Сурия чегарасида узунлиги 700 километр бўлган девор қурди

'​Туркия ҳукумати Сурия чегарасида узунлиги 700 километр бўлган девор қурди'ning rasmi

Туркия ҳукумати Сурия чегарасида узунлиги 700 километр бўлган девор қурилишини якунлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Фикри Ишик маълумот берди, деб ёзди Hürriyet Daily News нашри. Мазкур девор мамлакатни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ва Курдистон ишчи партияси жангариларининг ҳужумидан асраш учун қурилди. Мудофаа вазирининг сўзларига қараганда, Туркия-Сурия чегараси кузатув камералари, ёритиш асбоб-ускуналари, сенсорлар билан жиҳозланади, бундан ташқари хавфсизликни таъминлаш бўйича дронлар ишга туширилади. Ишик бундай девор Эрон чегарасида ҳам қурилиши ҳақида айтиб ўтди.

Бошқа янгиликлар