1

​Самаралик фермер учар ликопча ясаб, фазога учишга тайёргарлик кўрмоқда

ДУНЁ 16.06.2017, 11:09
​Самаралик фермер учар ликопча ясаб, фазога учишга тайёргарлик кўрмоқда

Самаранинг Подстёпки қишлоғи аҳолиси полицияга мурожаат қилиб, уларни учар ликопчадан ҳимоя қилишни илтимос қилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Аризачилар учар ликопча ясаб, фазога парвоз қилмоқчи бўлаётган ҳамқишлоқлари фермер Александр Мисливченконинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган. Уларни Мисливченко яратган учар ликопча аппарати ташвишга солган. Александр Мисливченко узоқ йиллардан бери фазога учишни орзу қилгани боис учар жисм яратишга қарор қилди. Учар жисмларнинг фотосуратларини узоқ ўрганган фермер асосийси шакл эмас, балки мазмун-моҳият эканлигига ишонч ҳосил қилди. У яқин кунларда ёғочдан ясалган улкан “ликопча”да фазога учишни режалаштирган, аммо қишлоқ аҳолиси “учар жисм” уйнинг ёки бирор одамнинг устига қулаши мумкинлигидан хавотирга тушмоқда.

Мисливченко жисм ҳавога кўтарилиши учун нималар зарур бўлишини аниқлаш учун бир нечта электрикларни ёллади. Ёғочдан ясалган “учар ликопча” двигатель билан жиҳозланган, албатта мазкур қурилма фазовий баландликка кўтарилиш имконига эга эмас. “Қўлбола” муҳандислар уни узун удлинитель орқали розеткага улашни режалаштиришди.

Муҳандисликда янгилик бўлган мазкур қурилмани ўрганган мутахассислар бу учиш объекти эмас, деган хулосага келиб, одамларнинг хавфсизлиги ҳақида ўйлашни маслаҳат берди. Аммо фермернинг парвоз қилиш орзусидан воз кечиш нияти йўқ. Агар полиция томонидан учар жисмнинг “қанотлари кесиладиган” бўлса, фермер ликопчанинг ичида сабзавот етиштириши мумкин. У нафақат қишлоқдаги, балки дунёдаги ягона, ўзига хос иссиқхона бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1