Тошкент шаҳар Ички ишлар матбуот хизмати хабарига кўра, 2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 16:00 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сардор Умаров Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 50.000 сўм пул эвазига фуқаро «Д» ва «Р» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий ҳарактерга эга.