Машҳур оила денгиз қирғоқларида фотосессия уюштирди, деб хабар берди Deti.mail.ru нашри.
Максим Галкин ва Алла Пугачёва фарзандлари Гарри ҳамда Лиза билан Болтиқбўйининг Юрмала шаҳрида ёзги таътилни ўтказмоқда. Бу ерда юлдузли жуфтликнинг фарзандлари Москвадагидан кўра эркин дам олмоқда. Улар ота-онаси билан бирга кафеларга бориб, пляжда сайр қилмоқда. Максим Галкин мунтазам равишда таътилда оиласи билан тушган суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштириб боради. Галкин ва Пугачёванинг денгиз қирғоғида тушган фотосурати максимал даражада — 118 мингта лайк йиғди. Фойдаланувчилар 2 мингдан ортиқ изоҳ қолдирди.