АсосийDunyo

​Америкалик аёл сотиб олган авакадонинг ичидан патрон чиқди

'​Америкалик аёл сотиб олган авакадонинг ичидан патрон чиқди'ning rasmi

Американинг Аризона штатидаги Феникс шаҳрида яшовчи аёл маҳаллий Sprouts Farmer’s Market савдо тармоғидан сотиб олган авакадонинг ичидан ўқ чиқди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Аёлнинг дўсти “хавфли” авокаданинг суратини машҳур Reddit ижтимоий тармоғига жойлаштирди. Фойдаланувчилар авакадони ким “ўқлагани” ҳақида турли фикрларни билдиришди. Бир неча кун ичида мазкур суратга бир ярим мингдан ортиқ изоҳ ёзилди. Уларнинг асосий қисми ҳазилдан иборат бўлса-да, жиддий изоҳлар ҳам учради. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири мазкур мева айни пайтда уруш бўлаётган мамлакатлардан бирида етиштирилганини айтган бўлса, баъзилари эса уни ўқ отиш севимли машғулоти бўлган фермер етиштирган, деган фикрларни билдирди.

Sprouts Farmer’s Market савдо тармоғи ходимлари эса мазкур воқеага ҳеч қандай изоҳ бермади.

Бошқа янгиликлар