ГФРнинг собиқ канцлери гельмут Коль 88 ёшда, Людвигсхафен-ам-Райн шаҳридаги ўз уйида вафот этди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Гельмут Коль немис ҳукуматини 1982 йилдан 1998 йилгача бошқарди. Унинг асосий ютуқларидан бири икки Германияни бирлаштиргани бўлди. Коль 1991 йилда бирлашган мамлакатнинг биринчи канцлери этиб сайланган эди. Шунга қарамай, унинг сисёсий карьераси коррупцион жанжал билан якун топиб, у 1973-1998 йилларда ўзи раҳбарлик қилган “Насроний-демократик иттифоқ” сиёсий партиясини ноқонуний равишда молиялаштирганликда айбланган эди. Шундан кейин Гельмут Коль ўз вазифасини Герхард Шредерга топширди.
Гельмут Коль 2015 йилда тос суяги ва ичак операциясини бошдан кечирган эди. Мазкур операция асорати туфайли у оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.